Коронавирус. Қозоғистондаги хасталар сони 35 га етди

Коронавирус. Қозоғистондаги хасталар сони 35 га етди

Алмати шаҳрида яна икки одам вирус юқтириб олгани аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунларда Қозоғистонда 35 одам Covid-19га чалинган. Улардан 17 нафари Алматида, 18 нафари Нур-Султонда.

Шуни ҳам айтиш керакки, тун ярмида Қозоғистоннинг икки йирик мегаполиси карантинга ёпилади. Алмати ва Нур-султонга кириш-чиқиш чекланади. Аввалроқ Нур-Султон ва Алмати аҳолиси карантин шартлари билан таништирилган. Унга кўра шаҳарлардан аввал чиқиб кетган доимий яшовчилар қайтиб келиши мумкин. Бошқа минтақалар ва давлатлардан келганлар ҳам уйларига қайтишларига имконият яратилади. Хорижда даволанишга муҳтожлар тегишли ҳужжат кўрсатилган тақдирда учиб кета олади. Шунингдек, хорижда юртдошларимиз ҳам карантиндаги шаҳарларга қайтиб келиши мумкин. Фақат эпидемиологик вазият мураккаб бўлган ҳудудлардан қайтаётганларнинг барчаси коронавирусга текширилади. Шуни ҳам айтиш керакки, Нур-Султон ва Алмати яқинидаги ҳудудларда яшовчилар ҳам ишларига қатнай олишади.

Карантин доирасида йирик савдо-истироҳат марказлари ва ноозиқ-овқат бозорлари ёпилади. Фақат улар ичидаги озиқ-овқат магазинлари ҳамда аптекалар истисно қилинади

Фото: zakon.kz