Коронавирус билан 27 одам хасталанди

Коронавирус билан 27 одам хасталанди

Қозоғистонда Ковид-19 юқтирганлар сони 27га етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Нур-Султонда яна 14 ҳолат қайд этилди, беморлар карантинга киритилган. Шу тариқа, бир минг беш юздан ортиқ одам стационар карантинда қолмоқда, мингдан ортиғи – уйида қолаяпти. 2097 одам назоратга олинган.

ЕЛЖАН БИРТАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ:

- Нур-Султонда яна 14 беморда диагноз тасдиқланди. Барчаси карантинда. Улар билан алоқа қилганлар аниқланяпти. Карантинга олиш ва бошқалардан ажратиб қўйиш тадбирлари амалга ошириляпти. Вазият ҳукумат назорати остида. Барча зарур тиббий тадбирлар амалга ошириляпти.

Бугун шунингдек, бош санитария врачи қарори кучга кирди. Қайтиб келган тақдирда стационар карантинига олинадиган давлатлар рўйхати кенгайтирилди. Унга ҳозир Франция, Эрон, Италия, Испания ва Германия киради. 1Б категориясида Хитой, Жанубий Корея ва шенген зонсидаги бошқа давлатларда бўлган фуқаролар албатта уй карантинида сақланади. Шифокор қарорига кўра улар стационарга олиниши ҳам мумкин.

Фото: volzsky.ru