Кўкшетауда ниқоб чиқариляпти

Кўкшетауда ниқоб чиқариляпти

Кўкшетаудаги маҳаллий завод кўп марта ишлатиладиган ниқоблар ишлаб чиқаришни йўлга йўқди. Бир смена давомида тикув цехи чеварлари 4 мингта тиббий анжом чиқаришга улгуряпти. Тайёр маҳсулот биринчи навбатда фабрика жамоаси, автобус парклари ва ижтимоий объектлар хизматчиларига жўнатиляпти. Хомашё етарли бўлган тақдирда цех шаҳар аптекаларини ҳам таъминлай олади. Тез кунларда бу ерда ишлаб чиқариш ҳажми икки марта оширилади.

САЯТ БЎТАШОВ, МУҲАНДИС:

- Тез кунларда кунига 10 мингтагача ниқоб тикиш ниятидамиз. Заруратга кўра, 2-3 сменада ишлашимиз ҳам мумкин.

Қўстанайдаги фабрика ҳам дока ниқоблар тикишни ўзлаштирди. Аввал бу корхона махсус кийимлар тикиш билан шуғулланарди. Фавқулодда ҳолат эълон қилингач, ассортиментга шахсий ҳимоя воситалари ҳам киритилди. Ҳар куни бу ерда 10 мингта дока ниқоб чиқарилади. Заруратга кўра, унинг ҳажмини бир ярим-икки мартагача ошириш мумкинлиги айтиляпти. Анжомлар шаҳар ва пойтахт аптекаларига юбориляпти. Тез кунларда фабрикада ҳимоя костюмлари тикила бошланади.

АРСЕН ЖЕТПИСПАЕВ, ТИКУВ ФАБРИКАСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Биз докадан тикаётган ниқоблар давлат стандартларига тўғри келади. Улардан кўп марта фойдаланиш мумкин. Уни дезинекциялаш, дазмоллаш ва қайта ишлатиш мумкин.

Фото: total.kz