Қозоғистонда 9 нафар одамда коронавирус борлиги аниқланди

Бугунги кунга келиб Қозоғистонда тўққиз кишида коронавирус билан хасталаниш ҳолати қайд этилди. Улардан еттитаси Алматида, икки нафари Нур-Султон шаҳрида. Айни вақтда, стационарларда 1600 дан ортиқ одам сақланмоқда. Олти юз нафардан зиёд одам уй карантинида.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлигида коронавирусга оид вазият алоҳида назоратга олинган. Ковид-19 аҳоли ўртасида тарқалиб кетмаслиги учун унинг олдини олиш чораларини қўллаш – тез-тез юз-қўлларни ювиш, одам кўп тўпланадиган жойлардан узоқ юриш, беморлар билан мулоқотда бўлмаслик керак. Тумов белгилари сезилган тақдирда дарҳол уйга “тез ёрдам” чақириш даркор. Қозоғистонликлар барча масалалар юзасидан 1406 рақамига, кечаю-кундуз иш юритадиган Call-марказга мурожаат этишлари мумкин.

Фото: vlast.kz