Қирғизистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари бўлиб ўтади

Бишкекда Қозоғистон тиббиёти кунлари бўлиб ўтмоқда. Икки давлат доктор ва олимлари ўзаро тажриба алмашиш учун учрашди. Йиғилганлар тиббиёт соҳасидаги ютуқлар, соғлиқни сақлашдаги инновациялар ва врач кадрлар тайёрлаш амалиётини муҳокама қилишди.

ЕЛЖАН БИРТАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ:

- Элбоши тиббиёт, фан ва таълим учун ялпи миллий маҳсулотнинг 10 фоизи миқдорида маблағ ажратиш вазифасини қўйди. Ва жорий йил ўзида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 2025 йилга бориб соғлиқни сақлаш соҳасига сарфланаётган маблағ улуши ялпи ички маҳсулотнинг 3,2 фоизидан 5 фоизигача кўтарилишини эълон қилди. Айни вақтда, бу маблағнинг 60 фоизи дастлабки босқич ва касалликлар олдини олишга йўналтирилади.

Қирғизистон учун Қозоғистон тажрибаси жуда муҳим. Чунки, аввало, технологик соҳада республикадаги соғлиқни сақлаш соҳаси бир мунча юқори даражада. Тиббий секторга берилаётган давлат ёрдами эса Қозоғистоннинг бутун аҳолиси учун шифокорлар хизматидан фойдаланиш имконини яратади. Бундан ташқари, Қирғизистон аҳолиси сифатли тиббий ёрдам кўрсатишлари учун бизнинг медикларимизга мурожаат этиш ҳоллари ҳам бор.  

КОСМОСБЕК ЧЎЛПЎНБАЕВ, ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ:

- Ҳақиқатан, Қирғизистон фуқаролари Қозоғистонга даволаниш учун боради. Умуман олганда, холис назар билан қарасак, агар иқтисодий жиҳатдан қийинчилик туғдирмаса, кўп жиҳатдан фойдали. Шунинг учун ҳам, фикримча, бу борада биргаликда яқин ҳамкорлик қилишимиз ва бир-биримизни тўлдиришимиз зарур.

Бундай юқори даражада ташкил қилинган тиббиётчилар учрашуви соғлиқни сақлаш соҳасида ривожланишнинг асосий йўналишларини белгилашга замин яратади.

Фото: strategy2050.kz