Digital Health Astana – тиббиётни рақамлаштириш ютуқлари намойиши

Digital Health Astana – тиббиётни рақамлаштириш ютуқлари намойиши

Мамлакатимизнинг бир гуруҳ олимлари инсультдан кейин бемор қўли ҳаракатланишига имкон берувчи экзоскелет ишлаб чиқди. Дунёда тенги йўқ илмий лойиҳа пойтахтда бўлиб ўтган Digital Health Astana кўргазмасида тақдим этилди. Шуни ҳам айтиш керакки, интеллектуал роботлашган тизим инсульт ёки бошқа оғир хасталикка учраганлар фаолиятини тиклаш схемаси доирасида ишлатилиши мўлжалланган. Тизим компьютер интерфейси ва график фойдаланувчи идентификаторига эга.

БЕЙБИТ АБДИКЕНОВ, АЙТИ-КОМПАНИЯ ДИРЕКТОРИ:

- Бунда муаммони ҳал қилишнинг мажмуавий усули таклиф қилинган. Унда дастурий таъминот ҳам, сунъий интеллект ҳам, робот техникаси ва электроника ҳам бор. Булар бари бир жойга тўпланган. 2021 йилдан Қозоғистон бозорига чиқамиз, 2024 йилгача 400-500 ускуна тайёрлаб, сотиш ниятидамиз. Аммо асосий мақсад сифатида Қозоғистон бозори билан чекланмай, Ҳиндистон, кейин Европа давлатлари бозорига чиқишни режалаштирганмиз.

Шуни ҳам айтиш керакки, ўзига хос айти-лойиҳа кўргазмада тақдим этилган йирик халқаро ва маҳаллий компаниялар ичида энг яхшиси, деб тан олинди, бундан ташқари, у БМТ ишлаб чиққан инновациявий лойиҳалар илғор 20 талигига кирди. Хорижлик экспертлар фикрича, бу мамлакатда рақамлаштириш ривожланаётганини исботловчи далил бўла олади.

ЛОРЕНЦО ПЕНГО, ЭКСПЕРТФОРУМ СПИКЕРИ:

- Мен Қозоғистонда соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш жуда яхши даражага етган, деб ҳисоблайман. Мамлакат бу соҳани тўла ўзгартириш, инсон саломатлигини таъминлашнинг барча жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш учун улкан салоҳиятга эга.

Таъкидлаш жоизки, пойтахтда бўлиб ўтган Digital Health Astana кўргазмаси «Рақамли Қозоғистон» дастури доирасида амалга оширилди. Унда Қозоғистон ва МДҲ мамлакатларидан 300 дан ортиқ иштирокчи ва 100 дан зиёд спикер қатнашди.

Фото: yunews.kz