Қозоғистонда қон хизмати тараққиётга эришган

Қозоғистонда қон хизмати тараққиётга эришган

Қозоғистон қон хизмати ривожланишда лол қолдирувчи ютуқларга эришди. Хорижлик экспертлар фикрича, айнан шундай. Бугунги кунда мамлакатимизда 18 та марказ ишлаб турибди. Уларда ишлатилаётган лаборатория таҳлили ва донор қонини қайта ишлаш технологиялари АҚШ ва Европадагидан заррача қолишмайди. 

ҒУЛОМ УМАРОВ, ЖАМБИЛ ВИЛОЯТИ ҚОН МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ:

- Бизнинг стандартларимиз жаҳоннинг энг яхши стандартлари қаторида. Бутун Қозоғистон бўйича ягона қон компонентлари ишлаб чиқариш меъёрларига риоя этилади. Қон лейкози билан хасталанган болалар, катталар учун тромбоцитлар концентратлари чиқарамиз. Шунингдек, турли касалликларга қарши қон компонентлари ҳам тайёрланади.

Ҳамма ҳам донор бўла олмаслиги маълум. Бунинг учун аввало соғлом бўлиш зарур. Муҳтож инсонга қуйилгунича қон қатор таҳлил-текширув босқичларидан ўтади.

САНИЯ АБДРАХМАНОВА, ТРАНСФУЗИОЛОГИЯ ИЛМИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ:

- Лаборатория таҳлиллари сифати жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз, қозоғистонликлар МДҲда биринчи бўлиб донор қони икки босқичда таҳлил қилинишига эришдик. Соддароқ қилиб айтсак, аввал ИФА, иккинчи босқичда эса ПЦРдан ўтилади.

Таъкидлаш жоизки, қон марказларига йилига 270 минг донор ташриф буюради. Йил сайин шифохоналарда мингдан ортиқ беморга қон қуйилади.

Фото: ktk.kz