Қозоғистонлик шифокорлар тиббий хизмат борасида бошқаларга тажриба ўргатади

Қозоғистонлик шифокорлар тиббий хизмат борасида бошқаларга тажриба ўргатади

Тиббий муассасаларни халқаро аккредитациялашнинг Қозоғистон тажрибаси кўплаб хорижий давлатлар учун намуна. Яқинда пойтахтимизга Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси ташриф буюрди. Қўшни мамлакат мутахассислари тиббий хизмат кўрсатиш сифатини бошқариш ва беморлар хавфсизлиги масалалари билан танишди. Шунингдек, мамлакатимиз етакчи тиббиёт муассасалари иши билан ҳам.

АНАТОЛИЙ ШАРОНОВ, АҲОЛИГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ:

- Барча тиббий ташкилотлар энг замонавий, юксак технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган, уларда юқори малакали мутахассислар ишлаб турибди. Тиббиёт соҳасидаги рақамлаштириш, ахборот дастурлари даражаси ҳайратлантирди. Шуни ҳам айтиш лозим, Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳаси қатор йўналишларда пешқадамликни сақлаб келаётгани кўриниб турибди.

Қозоғистонда тиббий ташкилотларни аккредитациялаш миллий тизими 2009 йилдан буён ишлаб турибди. Мутахассислар фикрича, бу тизим барча халқаро талабларга мувофиқ келади ва соғлиқни сақлаш сифатига кўра халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган. Экспертлар фикрича, мазкур стандарт нафақат аҳоли ишончини оширади, балки тиббий туризм ривожланишига ҳам ёрдам беради.

МАХАББАТ БЕКБЎСИНОВА, «МИЛЛИЙ ИЛМИЙ КАРДИОХИРУРГИЯ МАРКАЗИ» ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бизга Европа Иттифоқи, араб давлатлари, Россия, Украинадан юздан ортиқ кардиохирург, кардиолог каби мутахассислар келишди, уларга кўп нарсаларни намойиш қилдик. Меҳмонлар клиника иши бўйича ҳам, кардиохирургия хизмати бўйича ҳам тажриба алмашиш истагида. Интервенцион кардиология, ритмология, кардиология бўйича иш ўрганиш мақсадида узоқ хориждан мунтазам келиб туришади. Айни вақтда Қозоғистоннинг барча минтақаларидан ташриф буюрган ҳамюртларимизга ҳам хизмат кўрсатамиз.

Бугунги кунда жаҳоннинг энг нуфузли аккредитация ташкилоти - JCI (Джей-Си-Ай) эътирофини қозониш учун унинг барча талабларига жавоб бериш зарур. Ваҳоланки, унда бир минг уч юздан ортиқ стандарт бор. Қозоғистонда бундай талабларга жавоб бериб, тегишли ҳужжат олган 7 та клиника мавжуд. Уларда бино аҳволи ва машина тураргоҳларидан тортиб, тиббий ходимлар қўлини қандай тозалашигача эътибор берилган.

БЎТАГЎЗ ҚАУПБАЕВА, «СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ» АККРЕДИТАЦИЯ МАРКАЗИ РАҲБАРИ:

 - Тиббий туризмга кўра, клиникамиз маълум тартиблар ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлиши зарурлигини кўзда тутади, улар бизда фаол жорий қилиняпти – миллий стандартлар билан бир қаторда, Joint Commission International – JCI халқаро стандартлари ҳам. Собиқ Иттифоқ давлатларида қизиқиш катта. Шу кунларда ташкилот Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон каби яқин қўшниларимиз билан музокаралар олиб боряпти, бошқача айтганда, бу давлатларда янги стандартларга қизиқиш катта.

Айни вақтда Россия билан ҳам ўзаро ҳамкорлик кенгайиб боради. Икки томон имзолаган ҳамкорлик тўғрисида меморандумга мувофиқ келгуси уч йил мобайнида мамлакатлар тиббий хизмат кўрсатиш сифатини бошқариш ва беморлар хавфсизлиги масалаларида фаол тажриба алмашади.

Фото: kz.usembassy.gov