«Минг бола» маданий-маърифий лойиҳаси ғолиблари тақдирланди

 «Минг бола» маданий-маърифий лойиҳаси ғолиблари тақдирланди

Пойтахтда «Асил сўз» республика мактаби доирасида ташкил этилган «Минг бола» маданий-маърифий лойиҳаси ғолиблари тақдирланди. Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир Қозоғистон халқи ассамблеяси ёрдами билан 6-марта ўтказилмоқда. Жорий йилда ғолиблар 4 номинация – «Тил мактаби», «Асл сўз», «Абайнинг 175 йиллиги» ва «Тил муҳити» бўйича аниқланди. Ташкилотчилар айтишича, лойиҳада бу сафар ҳам жуда кўп бола иштирок этган.

Виктория Трегубова, амалий этносиёсий тадқиқотлар институти ходими:

– Иштирокчилар кўп бўлди. Аввалгидан кам эмас. Болалар иқтидорини намойиш этиб, куйлашди ва рақс тушишди. Ўз анъаналарини тақдим қилиб, қозоқ тилига ҳурмат кўрсатдилар. Иштирокчиларнинг ҳаммаси қозоқча эркин гапиради. Лойиҳада 16 минтақадан вакиллар иштирок этди. 65 нафар ғолиб тақдирланди.

 

Фото: fnn.kz


×