«NewMusicGeneration-2020» бастакорлар халқаро танлови ўтказилмоқда

«NewMusicGeneration-2020» бастакорлар халқаро танлови ўтказилмоқда

Қозоғистон пойтахтида жаҳоннинг энг иқтидорли ёш бастакорлари танланади. Шу кунларда «NewMusicGeneration-2020» Иккинчи Халқаро бастакорлар танлови онлайн-тартибда ўтказилмоқда. Унда жаҳоннинг 22 давлатидан бўлган юзлаб бастакор иштирок этмоқда. Асосий шарт – тўлиқ анонимлик. Иштирокчилар кимлиги 21 ноябрда, овоз бериш якунланганидан кейингина ошкор қилинади. Ташкилотчилар фикрича, бу шарт улар ишини баҳолашда тўлиқ объективликка эришиш ва кимгадир ён босмаслик учун зарур. Ҳакамлар таркибида жаҳонда таниқли бастакорлар ва санъат арбоблари бор. Улар 160 та партитурани кўриб чиқишлари лозим.

Рахат-Би Абдисағин, танлов ҳакамлар ҳайъати раиси ва бадиий раҳбар:

- Танлов даражаси жуда юқори, йил сайин нуфузи ортмоқда. Жорий йилда танлов иштирокчилари сони аввалгиларидан кўп. Юксак бастакорлик маҳорати акс этган кучли партитуралар келяпти. Тадбир хорижий мамлакатларда Қозоғистон имижини оширишга хизмат қилади. Чунки шу қадар нуфузли тадбир ташкилотчиси бўлиш – улкан обрў ва катта меҳнат, дегани.

 

Фото: inform.kz


×