«Longing»&«Instinct»: «Астана Балет» саҳнасида икки премьера

«Longing»&«Instinct»: «Астана Балет» саҳнасида икки премьера

Хореография саҳнасида қўшалоқ тантана. «Астана Балет» театри қўшалоқ премьера билан томошабинларини лол қолдирмоқчи. 30 ва 31 октябрь кунлари пойтахт аҳлини пластикаси эҳтиросларга тўла, бадиий безакларида эса минималлик устун асарлар кутмоқда. Илк бора саҳнада театр етакчи яккахони - Дэвид Жонатаннинг «Instinct» асари ҳамда қозоғистонлик санъат шинавандаларига яхши таниш хореограф Рикардо Амаранте постановкаси - «Longing»ни томоша қилади. Таъкидлаш жоиз, ижодкор асарлари репертуардан аллақачон жой олган, театрнинг энг муҳим концерт ва гастрол дастурига киритилган. Аргентина бастакорлари Астор Пьяццолли ва Пабло Циглер мусиқаси асосида яратилган «Longing» балетида артистларнинг ҳар бир ҳаракати, танго элементида томошабинларни модерн ва неоклассик ечимлар кутмоқда. Хореограф айтишича, бу постановка ҳаёт, муҳаббат, муносабатлар ҳақида фикр юритишга ундайди.

РИКАРДО АМАРАНТЕ, ТЕАТРНИНГ ТАКЛИФ ҚИЛИНГАН ХОРЕОГРАФИ, «LONGING» БАЛЕТИ ПОСТАНОВКАЧИ РАССОМИ:

- Балет «Longing», деб аталади, таржима қилсак, «эҳтирос», яъни, бошқача айтганда, Desire – ниманидир жуда қаттиқ, жон беришга рози бўлиб исташ дегани. Балет мукаммал эркак ва мукаммал аёл ҳақида, биз тасаввур қиладиган, орзу қиладиган, улар каби бўлишни истайдиган томчи сув каби мусаффо инсонлар ҳақида. Менда бу мавзуда жуда ғоялар бор, айниқса, ҳаммамиз уйда тиқилиб ўтирганимизда ҳар куни янги ва янги фикрлар, режалар туғилди, улар мавжуд, улар ҳамиша бўлган, биз ижодкорлар рамзий маънода янги нарсалар яратишга ташна бўлиб қолгандик.

АЛЕКСАНДР СЕВОСТЬЯНОВ, «АСТАНА БАЛЕТ» ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ:

- Муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи, ҳаммамиз кўпдан буён кутган балетларда эртак ҳам бор, лекин уларда ҳиссиётлар, одамлар бир-бирига қанчалик зарурлиги, тўлқинланган туйғуларсиз роботга айланиб қолиш мумкинлиги тасвирланган. Биз ана шу ҳиссиётларни англаган ҳолда ҳақиқий, эҳтиросли инсонларга айланмоқдамиз. Ҳаёт мазмуни ҳам аслида шунда.

 

Фото: the-village.kz


×