Қозоғистонлик ижрочи Қарақат Башанова «Junior Eurovision» гранд-финалига тайёрланмоқда

Қозоғистонлик ижрочи Қарақат Башанова «Junior Eurovision» гранд-финалига тайёрланмоқда

Миллий танлов финалчиси Қарақат Башанова «JuniorEurovision» 18-халқаро танловига тайёрланмоқда. Йирик тадбир бошланишига ҳали бир ой вақт бор бўлса ҳам, ижодий жамоа 12 ёшли ижрочи жаҳон саҳнасида Қозоғистонни муносиб тақдим эта олиши учун дам олмасдан, кечаю кундуз ишлаяпти. Танловда у отасига бағишланган «Forever» қўшиғини ижро этиши режалаштирилган.

АНДРЕЙ ХВАН, ҚАРАҚАТ  БАШАНОВА НОМЕРИ РЕЖИССЁРИ:

- Биз қўшиқ мазмуни ҳар бир томошабинга тушунарли бўлишига ҳаракат қилдик. Чунки бироз маъюс асар ижро этилади. Тинглаганлар қўшиққа Қарақатнинг қандай алоқаси борлигини ҳис этиши зарур. Ва бу қўшиқ замирида ҳаёт бор. Шунчаки гап эмас.

Болалар Евровиденияси талабига кўра, компьютер графикаси ишлатиш мумкин эмас. Тасвир чиройли чиқиши учун дизайнерлар декорация ва реквизитлардан фойдаланган. Улар айтишича, реаллик яратиш осон кечмади. Бунинг учун ҳаёт тимсоли – оқ ранг танланди. У декорацияларда ҳам, Қарақат либосларида ҳам бор. Бир нечта уста тикувчи бир ҳафта давомида 12-метрли шлейф уланган ғаройиб кўйлак яратишди.

АНАРБЕК ЖАРДЕМОВ, СТИЛИСТ:

- Қўрқув йўқ. Тўғрироғи, ғалабага ишонч бор. Чунки ишларимиз олий, жаҳон даражасида ташкил қилинган, дея оламиз. Биз рақобат қилиши мумкин бўлган бирорта давлатдан кам эмасмиз. Таққосласак,  барча нарсаларга бошқалардан кўра мукаммалроқ иш юритганмиз, деб ўйлайман.

Қарақат ҳам жанговар кайфиятда.

ҚАРАҚАТ  БАШАНОВА, «JUNIOREUROVISION» ГРАНД-ФИНАЛИ ИШТИРОКЧИСИ:

- Саҳна, постановка ва декорация – ҳаммаси менга жуда ёқди. Лойиҳа устида кучли профессионаллар ишлганидан бахтлиман. Қозоғистонни муносиб тақдим этиш учун 100 фоиз ҳаракат қиламан.

Эслатамиз, таниқли қўшиқ танлови гранд-финали 29 ноябрь куни «Хабар» телеканали жонли эфирида берилади.

 

Фото: instagram.com


×