«Астана Опера» қатор қизиқарли балет оқшомларини тақдим этади

Томошабоп спектакллар, қизиқарли гала-концерт дастурлари, унутилмас хореографик постановкалар. Шулар бари яна мамлакатимиз бош опера театри саҳнасидан ўрин олди. «Астана Опера» томошабинлар учун қизиқарли балет оқшомлари дастурини тақдим этади. Унга энг машҳур асарлар киритилган. Театр артистлари «Бетховен – Абадий Муҳаббат», «Корсар», «Фантазиялар бали», «Йўқолган жаннат» ва «Тумор» балетларидан парчалар тайёрлаган.

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ БАЛЕТ ТРУППАСИ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Биринчи қисмда турлича - неоклассика, классикадан иборат концерт номерлари бор. Сўнгра «Ҳозир қанча давом этади?» деб аталадиган  Раймонд Ребек хореографияси, бир актли балет қўйилади. Бу асар саҳнага олиб чиқилганига кўп бўлмади, замонавий мусиқага саҳналаштирилган қизиқарли балет.

Айтиш керакки, ҳозирча залларга томошабинлар чекланган миқдорда киритилади. Билет етмай қолганлар эса концерт ва гала-ластурларни онлайн-трансляция орқали томоша қила олади. Ташкилотчилар ой охиригача классик санъат ишқибозлари учун бир қанча сюрпризлар тайёрламоқчи. 

АЛТИНАЙ АСИЛМУРАТОВА, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ БАЛЕТ ТРУППАСИ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- 24-санада яна битта гала-тадбир ўтиши режалаштирилган. Унда ҳам жуда бой концерт дастури бўлиши кўзда тутилган. 31-санада эса «Коппелия» қўйилиши мўлжалланган. Бу балетни яқиндагина саҳнага олиб чиқдик, Ролан Пети хореографияси, ажойиб юмори бор спектакль. Сўнгра яна бир постановкачи келади, янги премьерага тайёрланамиз, бироз рақс тушамиз. Яъни олдинда режалар кўп. Ҳар бир гала-тадбирда, ҳар бир спектаклда ўзимиз учун нимагадир эришишни ният қилганмиз.

 

Фото: kazpravda.kz


×