Лондонда Қозоғистон рассомлари кўргазмаси очилди

Лондондаги Cromwellplace галереясида Алмагул Менлибаева ва Ербўсин Мелдибеков кўргазмаси очилди. Қозоғистонлик ижодкорлар янги ва бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаган машҳур асарларини тақдим этган. Масалан, Ербўсин Мелдибеков яратган, «Трансформер» деб аталган ижод намунаси Ўзбекистондаги кичкина хиёбон ҳақида ҳикоя қилади.

ПРЕСТОН БЕНСОН, CROMWELLPLACE БАДИИЙ ГАЛЕРЕЯСИ БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Ушбу галереядаги мен севган экспонат – Тошкент тимсоли бўлган «Трансформер». У ердаги монументлар сўнгги бир аср давомида бир неча марта ўзгарди. Ҳозир худди шундай вазият ғарб жамиятида ҳам кузатиляпти. Бу ерда кўргазмалар ўтказиш жуда муҳим, нуқтаи назарингиздан Ғарб хабар топсин. Марказий Осиё тарихи бой, уни кўрсата олиш зарур

МЕРУЕРТ ҚАЛИЕВА, «АСПАН» ГАЛЕРЕЯСИ ДИРЕКТОРИ:

- Муаллифларимизга қизиқиш катта. Алмагул Менлибаева ва Ербўсин Мелдибеков каби рассомлар асарлари кўплаб музей коллекцияларидан жой олган. Улар ҳозир турли гуруҳ кўргазмаларига ҳам тез-тез қўйилади. Биз эса галерея сифатида уларни Лондонда намойиш этишимиз жуда муҳим. Лондон маданият соҳасидаги марказий нуқталардан бири. Бу ерга жаҳоннинг барча жойларидан коллекционер ва кураторлар келади.

Турли мамлакатлар музей ва коллекционерлари муаллифлар асарларига қизиқиш билдирмоқда. Масалан, Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги тоғ тасвирланган «Ленин чўққиси» асари 15 минг еврога баҳоланди. Унинг 4 та вариантидан 3 таси сотилди. Картинани харид қилганлар орасида Гонконгдаги Замонавий санъат музейи ҳам бор.

БЛИЦ:

- Жуда ғаройиб. Жуда ёқтириб қолдим. «Аспан» галереясини кутиб олиш биз учун шараф. Унинг асарлари Лондонда биринчи марта қўйилди. Экспозиция жуда ғаройиб. Ташкилотчилар ҳаммасини аъло даражада уддалаган.

- Буларнинг ҳаммаси мен учун янгилик. Ишларидан бири жуда ёқиб қолди. Уни севиб қолдим, дея оламан. Коллекциядан ажралиб турибди. Аёл, ёруғлик ва текстураси мен ёқтирган кўринишда.

Мамлакатимиз мэтрларини Лондонда Алмати галереяси тақдим этган. У ҳар йили Қозоғистонда бир нечта кўргазмалар ташкил қилади, тадбирларда 14 тача Марказий Осиё рассомлари қатнашади. Cromwellplace галереяси аъзоси сифатида йилига 4 марта Буюк Британияга қозоғистонлик муаллифлар асарларини олиб боради.

 

Фото: esquire.kz


×