Пекинда ШҲТнинг маданий-спорт тадбирлари режаси тақдим этилди

Йога ва боксдан тортиб, расмлар танловигача. Пекинда ШҲТнинг келгуси йилги маданий ва спорт тадбирлари дастури тақдим этилди. Пандемия туфайли ташкилот ижодий ёндашув кўрсатишига тўғри келди. Натижада, мусобақа ва чиқишларнинг катта қисми онлайн форматга ўтказилди, аммо бундан уларнинг томошабоплигига путур етмайди. Ташкилотчилар шу фикрда. 6 декабрь куни ўнлаб давлатлардаги минглаб спортчилар марафонга чиқади, ҳар бири ўз юртида югуради.

ВЛАДИМИР НОРОВ, ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ БОШ КОТИБИ:

 - Жорий йилда эпидемиологик вазият билан боғлиқ ҳолда ШҲТ Котибияти ва Юньнань провинцияси халқ ҳукумати бешинчи Куньмин марафонини 6 декабрда онлайн форматда ўтказишга қарор қилди. Жаҳоннинг барча давлатларида яшовчи профессионал ва ҳаваскор  спортчилар махсус илова ёрдамида  марафонда иштирок этиши мумкин, илова хитой, рус ва инглиз тилларида бўлади.

Шунингдек, декабрь ойида 24-марта Шанхай санъат ЭКСПО си бўлиб ўтади. Унда онлайн-кўргазмада иштирок этган болалар расмлари намойиш қилинади. Аввалроқ ШҲТга аъзо 15 давлатдан танловга беш юздан зиёд сурат юборилган. Бундан ташқари, келаси йили ташкилот  ўзининг 20 йиллик юбилейини кенг миқёсда нишонлайди. Бир қатор тадбирлар, хусусан, Анъанавий тиббиёт форуми, кинофестиваллар ва талабалар футбол турнири ўтказилиши режалаштирилган.

 

Фото: russian.cgtn.com


×