Француз юмори «Астана Опера» саҳнасида

Чархланган хореография, ёрқин ва такрорланмас мусиқа ҳамда вокал ҳамроҳлиги, самимий монологлар ва кўп маъноли пантомималар. Бундай ноодатий симбиоз мамлакатимизнинг бош опера театри саҳнасида илк бора кузатилмоқда. Пойтахтнинг тажрибали томошабинини хурсанд қилиш учун «Астана Опера» маэстро Алан Бўрибаевнинг ўзига хос «Мольер, Вольтер ва Бомарше ёки француз комедияси оталари» лойиҳасини намойиш этди. Оқшомнинг ёрқин француз юмори қирралари акс этган эксклюзив дастурига олтин асрнинг машҳур классиклари матнига ёзилган асарлар ҳам киритилган. Ғояга кўра, постановкага таниқли француз ижодкорлари ҳаёти-ижодига оид биографик очерклар қўшилган. Шунингдек, артистлар Моцарт ижодига мансуб «Фигаронинг уйланиши» операси иккинчи акти финалини ижро этди. Санитария меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, театрнинг янги дурдона асари томошабин учун ҳам оффлайн, ҳам онлайн шаклда тақдим қилинди.

АЛАН БУРИБАЕВ, «АСТАНА ОЕПРА» ТЕАТРИ БОШ ДИРИЖЁРИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ:

- Бу шундай уриниш, санъатнинг универсал синтезини яратиш, чунки саҳнада симфоник оркестр бор, бу симфоник мусиқа, бу классик адабиётБалет, пантомима, опера хонандалари ва яна замонавий технологиялар, видео. Хорижда ҳам, бу ерда ҳам ўхшаши йўқ.

 

Фото: zakon.kz


×