Карантин театрлар даромадига таъсир этди

Карантин даврида концерт ва театр залларига эҳтиёж икки марта пасайиб кетди. Жорий йил биринчи ярмида ижод, санъат ва кўнгилочар соҳа 21 ярим миллиард тенге даромад кўрди, бу эса 2019 йил шу давридан 17 фоизга кам. Finprom.kz портали аналитиклари фикрича, сўнгги 5 йил мобайнида бундай вазият кузатилмаган.

Масалан, «Астана Опера» театри карантин амалда бўлган даврда 70 дан зиёд тадбирини ўтказа олмади. Барча лойиҳалар кейинга сурилди. Баъзи постановка премьералари келгуси мавсумга қолдирилди. Сентябрдан артистлар одатий иш тартибига қайтди. Бироқ иш тартибига ўзгаришлар киритилди. Томошабинларга фақат хавфсизлик қоидаларига риоя этиб қўйилиши мумкин бўлган спектаклларни намойиш этишяпти. Бир вақтда саҳнага юздан ортиқ одам чиқадиган «Париж Биби Марям ибодатхонаси» каби кенг кўламли постановкаларни репертуардан чиқариб туришга тўғри келмоқда. Чунки қоидаларга кўра,  артистлар сони 30 дан ошмаслиги зарур. Спектаклга атиги  50 томошабин киритилади.

ВИКТОР КАРАРЕ, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Саккизинчи мавсумни ўзимиз учун одатий бўлмаган, лекин бугунги замон талабларига мос форматда бошладик. Барчамиз ана шу 50 нафар томошабинни ҳам сабрсизлик билан кутдик. Чунки саҳнага чиқиш учун жамоа улкан ишларни амалга ошириб улгурганди. Балет ва кардобалет яккахонлари ҳам, опера ижрочилари ҳам, хор ҳам, жамоамиз ҳам мунтазам ишладик ва тайёрландик. Барчамиз ушбу премьераларни кутдик.

 

Фото: 24.kz


×