«Абай ва гуманизм» форуми ўтказилди

«Абай ва гуманизм» форуми ўтказилди

Абай – қозоқ даштининг даҳо фарзанди ва глобал даражадаги шахс. Унинг бой ижодий ва адабий мероси – абадий. Назарбоев Университетда иш бошлаган «Абай ва гуманизм» деб аталган халқаро онлайн-форум иштирокчилари шундай фикр билдирмоқда. Шоирнинг 175 йиллигига бағишланган икки кунлик тадбирда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Нидерландиянинг таниқли ва ёш абайшунос олимлари, туркшунос,  форобийшунос ва алашшунослар қатнашмоқда.  Анжумандан мақсад Абай ижодида кўтарилган масалаларга қизиқиш билдирган  гуманитар, ижтимоий ва табиий фанлар билан шуғулланувчи олимларни бирлаштириш. Иштирокчилар, шунингдек, тажриба алмашиш, шоир ижодига оид изланишларини баҳам кўриш, унинг мероси ва абайшуносликни бутун дунёдаги таълим дастурларига киритиш имкониятларини ўрганишга тайёр.

ДАРХАН ҚИДИРАЛИ, ХАЛҚАРО ТУРК АКАДЕМИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Халқаро Турк академияси Абайга бағишланган 10 дан ортиқ анжуман ташкил қилди. 9 та китоб чоп этди. Абайнинг озарбайжон, турк ва ўзбек тилларига таржима қилинган «Қора сўзлари» шулар жумласидан. Академик тўплам Туркия ва Қирғизистонда босилди, Туркияда абайшунос олимлар материаллари тўплами ва «Абай йўли»  эпопеяси чоп этилди. Унинг қўшиқ ва достонлари жаҳоннинг кўп тилларига таржима қилинди.

ЮЛАЙ ШАМИЛЎҒЛУ, НАЗАРБОЕВ УНИВЕРСИТЕТИ ҚОЗОҚ ТИЛИ ВА ТУРКШУНОСЛИК КАФЕДРАСИ ТАБИИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА ГУМАНИТАР ФАНЛАР МАКТАБИ ПРОФЕССОРИ:  

- Кафедрамиз қозоқшунослик ва абайшуносликни халқаро миқёсда ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагида. Мен Абай бўйича мутахассис эмасман. Бироқ Америка ва Европада таълим олган туркшунос сифатида қандай шаклда абайшуносликни халқаро таълим тизимига интеграция қилиш борасида қатор таклифларим бор.

 

Фото: smapse.ru


×