Junior Eurovision-2020 учун клип суратга олинди

Алмати шаҳрида «Forever» қўшиғи клипи суратга олинди. Миллий танлов ғолибаси Қарақат Башанова ушбу қўшиғини «Junior Eurovision-2020» танловига тақдим этади. Шуни ҳам айтиш керакки, сюжет ролиги қаҳрамон ҳаётидаги воқеа асосида суратга олинган. «Forever» клипи хавфли касбларни танлаган оталар – ҳарбийлар, ўт ўчирувчилар, космонавтларга бағишланган. Роликда рирпроекциядан фойдаланилди. Видео қисқа муддатда суратга олинди.

ҚАРАҚАТ БАШАНОВА, JUNIOR EUROVISION 2020 ҚАТНАШЧИСИ:

Тайёргарлик режа асосида давом этяпти. Ҳаяжон бор. Аммо ҳаммаси яхши бўлади, деб ишонаман. Албатта менга овоз беринг, Қозоғистонни халқаро саҳнада муносиб тақдим эта оламан

Клипда ижрочи уч хил образда кўринади. Ҳикоя ҳаққоний чиқиши учун стилистлар уларнинг ҳар бири устида синчиклаб ишлади. Эслатамиз, Қарақат 29 ноябрь куни «Болалар Евровидениеси»да Қозоғистон номидан чиқади. Пандемия туфайли танлов ҳар бир мамлакат билан телекўприк шаклида ўтказилади.

 

Фото: egemen.kz


×