Замонавий Қозоғистон фильмлари жаҳон эътирофида

Замонавий Қозоғистон фильмлари жаҳон эътирофида

Иккита Қозоғистон  фильми - Жанна Исабаеванинг «Судьба» ҳамда Ким Ки Дукнинг «Растворяться» картиналари 42-Москва халқаро кинофестивали асосий дастуридан ўрин олди. Иккинчи лента – Қозоғистон ва Жанубий Корея киноижодкорлари қўшма маҳсулоти. У бир-бирига мутлақо ўхшамаган икки қиз ҳақида ҳикоя қилади. 42-Москва халқаро кинофестивали асосий дастурида Россия, Ҳиндистон, Туркия, Бразилия, Руминия, Исроил ва Буюк Британияда ишланган 13 та фильм бор.

Тонгги мусаффолик мамлакатида ўтаётган ҳужжатли фильмлар фестивалида ҳам қозоғистонликлар картинаси намойиш этилади. Фильм муаллифи -Дмитрий Ли. Аввалроқ у Kazakh TV телеканали инглиз тилидаги янгиликларида ишлаган, ҳозир эса Кореянинг Инчхон шаҳрида яшайди.  15 дақиқалик инглизча картина «Belong» - «Менинг илдизларим», деб аталади ва тарихий ватанда яшаш тажрибаси, АҚШ, Испания, Украинадан кўчиб келганлар дучор бўлаётган муаммолар ҳақида ҳикоя қилади.

«Кореяга келганларнинг ҳаммаси ҳам корейс тилини ўрганиб ололмаган, унинг нақадар мураккаблигини билмайди. Шунинг учун ҳам етиб олсак, амаллаб кетамиз, деб ўйлашади. Аслида, Кореяда тил билиш жуда муҳим. Бу ерда инглиз тилида у қадар кўп гаплашилмайди.  Биринчи муаммо  – тил. Иккинчиси – маданиятдаги фарқ», дея таъкидлайди режиссёр Дмитрий Ли.

Қозоғистонлик  режиссёр Адилхан Ержановнинг «Сариқ мушукча» кинокартинаси эса Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида бўлиб ўтадиган 68-Халқаро кинофестивалда қатнашади. У кинематографияда янги имкониятларни ахтараётган муаллифлар асарлари қаторида намойиш этилади.

 

Фото: express-k.kz