«Astana Ballet» тиббиёт ходимлари учун хайрия концертлари ўтказади

«Astana Ballet» тиббиёт ходимлари учун хайрия концертлари ўтказади

«Astana Ballet»нинг саккизинчи театр мавсуми шифокорларга бағишланади. Театр артистлари КВИга қарши курашдаги матонати ва жасорати учун уларга миннатдорчилик белгиси сифатида пойтахт ва минтақаларда 10 та хайрия концерти бериш ниятида.

«Биз шу тариқа кўп ойлар давомида куч-қувватини аямаган ҳолда одамлар саломатлигини ҳимоя қилиш ва жонини сақлаб қолиш учун курашган врачларга миннатдорчилик билдириш ниятидамиз. Ўнта хайрия концерти турли шаҳарларда ўтказилади. Биз масъулиятни унутмаган ҳолда, барча санитария меъёрларига риоя этиб, концертларга тайёрланяпмиз», дейди театр директори Александр Совостьянов.

Концерт дастурига театр ташриф қоғозига айланган спектакллар киритилган. «Буюк Дашт мероси» дивертисменти – шулардан бири, унда қозоқ рақси латофати, кучи ва экспрессияси тўлақонли намойиш этилган.

«Санъат гўзаллиги туфайли кучга эга. У инсон руҳини кўтаради, унга маънавий ором бахш этади. Ёрқин ва гўзал постановкалар тайёрладик, улар байрамона кайфият бахш этади. Меҳмонларимиз алоҳида эъзозга лойиқ врачлар бўлгани учун бор санъатимизни намойиш этиш ниятидамиз», дейди театр бош балетмейстери Мукарам Авахри.

Таъкидлаш жоизки, октябрда «Astana Ballet» томошабинлар учун қатор спектаклларни ҳавола қилади. Томошабинларга қатор премьералар тақдим этилади, улар қаторида қозоғистонлик балетмейстер Анвара Садиқова ҳақида ҳикоя қилувчи «Желтораңғы туралы аңыз» постановкаси ҳам бор.

 

Фото: 24.kz