Америкалик гуруҳ Абай қўшиғини куйлади

Америкалик гуруҳ Абай қўшиғини куйлади

Американинг Humming House гуруҳи қозоқ шоири Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан «Салом айтдим, қаламқош» қўшиғини куйлади. Видео АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси Facebook саҳифасига қўйилди.

«Бизнинг ижродаги Абай қўшиғи сизларга маъқул келади, деб умид қиламиз. 2018 йилда гуруҳимиз American Music Abroad дастури доирасида Қозоғистонга борган ва Абай туғилган шаҳар – Семейда бўлганди. Вақтимиз жуда соз ўтди, қозоқ маданияти билан танишдик, миллий таомларни татиб кўрдик, халқингизнинг меҳмондўстлигига қойил қолдик. Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллигига ҳисса қўшиш ниятида ижро этилган қўшиқни Семей шаҳри ва Қозоғистонга бағишлаймиз!» дейди Humming House гуруҳи аъзолари.

Таъкидлаш жоизки, Humming House гуруҳи аввалроқ, 2018 йилда «Наврўз» қўшиғини унинг муаллифи  Айдўс Сағат билан бирга ижро этган.

 

Фото: tengrinews.kz


×