Францияда Қозоғистон кузи: артистлар янги дастур тайёрлади

Францияда Қозоғистон кузи: артистлар янги дастур тайёрлади

Коронавирус ва унинг оқибатлари Францияда навбатдаги Қозоғистон маданияти мавсуми очилишига халал бера олмади. Фақат бу йил артистларимиз онлайн-тартибда ишлайди, француз томошабинлари эса театрларга эмас, интернетга мурожаат қилади. Очилиш маросими Париждаги Монсо паркида ўтказилди. Бу анжумандаги ташкилотчилар талаби оддий: ниқоблар тақилади ва меҳмонлар сони чекланади.

«Жорий йилда, юзага келган ҳолатни ҳисобга олиб, француз халқи севиб қолган анжуманни рақамли форматда, баъзи ҳолатларда эса гибрид форматда ўтказмоқдамиз. Шу тариқа, фақат Франция аҳлигина эмас, барча истовчилар замонавий технологиялар туфайли Қозоғистон маданияти билан таниша  олади», дея ҳикоя қилди Қозоғистоннинг Франциядаги элчиси  Жан  Ғалиев.

Французлар учун Абай номли давлат опера ва балет театри, «Астана Мюзикл» постановкалари, Жамбил филармонияси ҳамда этнографик ансамбль концерти трансляцияси, Қастеев номли музей видеокўргазмаси тайёрланган.

«Димаш Қудайберген фаолияти ва бошқа  сабаблар туфайли Қозоғистон маданиятига қизиқиш катта. Ҳар бир тадбирга кўплаб одамлар келади, китоблар, ахборот олади»,  дейди Қўрқит номли қозоқ маданият маркази ҳаммуассиси  Айгерим Ерсаинова.

Таъкидлаш жоизки, эпидемиологик вазият ёмонлашган бўлса ҳам, Францияда бизга эътибор ортмоқда. «Қўрқит» маркази янги ўқув йилида тингловчилари талабига кўра таълим дастурини кенгайтирди. Ушбу мамлакатдаги Қозоғистон кузи Франция аҳлини таниқли мусиқий жамоалар ва арбоблар билан таништиради, янги номларни кашф қилади.

 

Фото: 24.kz


×