Муқағали Мақатаев ҳақида фильмни суратга олиш ишлари якунланмоқда

Муқағали Мақатаев ҳақида фильмни суратга олиш ишлари якунланмоқда

Қозоғистонда таниқли шоирлардан бири  - Муқағали Мақатаев ҳақидаги бадиий кинолентани суратга олиш ишлари якунланди. «Қазақфильм» киностудиясининг Facebook саҳифасида шу ҳақда маълумот тарқатилди. Маълумки, «Муқағали» картинасини суратга олиш 2019 йил июнь ойидан буён Алмати шаҳри ва вилояти, Ўскемен ҳамда Санкт-Петербургда олиб борилди. Картина режиссёри – таниқли қозоғистонлик кино арбоби Бўлат Қалимбетов. Унинг айтишича, янги лентада шоирнинг сўнгги  кунлари ҳам акс этади.

«Фильм шоир ва инсон тақдири ҳақида ҳикоя қилади», дея таништирди кинокартинани режиссёр Бўлат Қалимбетов.

«Муқағали» фильми номи Абай, Авезов ва бошқа қозоқ адабиёти классиклари билан бир қаторда тилга олинадиган таниқли шоир ҳақида ҳикоя қилади. У кўплаб шеър, поэма, ҳикоя, пьеса ва қиссалар муаллифи. 

«Муқағали Мақатаев – энг таниқли ижодкорлардан. У айни вақтда Уильям Шекспир сонетлари, Уолт Уитмен шеърлари, Дантенинг «Илоҳий комедия»си ва бошқа асарларни қозоқ тилига таржима қилган», дейилади хабарда.

«Муқағали» фильми республикада кинотеатрлар тўлақонли ишлаши билан прокатга чиқиши мўлжалланган.  Шу кунларда мавжуд материал монтаж қилинмоқда. Фильм тақдимоти шоирнинг 90 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Фото: inform.kz