Данэлия Тулешова America's Got Talent финалига чиқди

Данэлия Тулешова  America's Got Talent финалига чиқди

Қозоғистонлик ижрочи Данэлия Тулешова America's Got Talent финалига чиқди. АҚШда бир кеча-кундуз давом этган томошабинлар овоз бериши якунларига кўра, у пешқадамлар қаторида. Ёш ижрочининг PR-директори Татьяна Синенко айтишича, финалга чиққан уч иштирокчи орасида ҳамюртимиз ҳам бор. Томошабинлар эса кўпроқ қозоғистонлик санъаткорни қўллаб-қувватлади.

«Ушбу кунда менга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман. Ушбу ҳафтада ҳаммси ҳал бўлади, бор кучим билан ҳаракат қиламан»,  дейди Данэлия.

Машҳур America's Got Talent шоуси финали 22 сентябрда бўлиб ўтади. Шоу NBC телеканали эфирида намойиш қилинади.

 

Фото: liter.kz