Ақан Сатаевнинг «Тўмарис»и Париж кинофестивали бош совринини олди

Ақан Сатаевнинг «Тўмарис»и  Париж кинофестивали бош совринини олди

Буюк Дашт мамлакати киносанъати янги чўққини забт этди. Режиссёр Ақан Сатаевнинг «Тўмарис» картинаси L'ÉtrangeFestival француз кинофестивалида бош совринга сазовор бўлди.

«Фестиваль ҳамкорларидан бири - француз тилидаги жаҳондаги энг йирик  CANAL+ телеканали фильмни  прайм-таймда намойиш этади», дея ёзди ўз Instagram-саҳифасида режиссёр ва «Қазақфильм» киностудияси президенти Ақан Сатаев.

Фильм эрамиздан аввалги VI аср воқеаларига бағишланган, у дашт подшоойими – афсонавий Тўмарис ҳақида ҳикоя қилади. Кичкина қизча вақти келиб моҳир жангчи бўлиб етишади, яқинларидан айрилади ва хоинлардан қасос олади, сак қабилаларини бирлаштиради.

Кинолента Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги буюртмасига кўра «Қазақфильм» киностудиясида Sataifilm компанияси иштирокида суратга олинган. Бош ролни Алмира Турсин ўйнаган.

«Ажойиб янгилик! Яратганга шукрона бўлсин! Бу фильмга ҳиссасини қўшган ҳар бир инсонни бу муваффақият билан табриклаймиз!»,  дейди актриса.

Кинокартинани намойиш этиш ҳуқуқини, шунингдек, АҚШ, Италия, Испания, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Руминия, Туркия, МДҲ ва Яқин Шарқ мамлакатлари компаниялари ҳам сотиб олди.

 

Фото: inform.kz


×