Алматида таниқли қозоғистонлик мусаввирнинг арт-инсталляцияси ўтказилди

Алматида таниқли қозоғистонлик мусаввирнинг арт-инсталляцияси ўтказилди

Мамлакатда арт-саноати аста-секин жонланмоқда. Бир муддат артистлар, рассомлар карантинда ўтиргач, ишни давом эттириш учун янги форматлар ахтара бошлашди. Шулардан бири – мусаввир Сева Демидов «Учинчи яримшар» инсталляциясини тақдим этди. Галерея ва музейлар эндигина кўргазма заллари, экспозицияларини очаётган бир вақтда у Алматидаги ресторанлардан бирида ўз асарларини намойиш қилмоқда. Уларни истаганларнинг ҳаммаси томоша қилиши мумкин. Сева Демидов айтишича, локдаун давридаги энг оғир муаммо унинг учун томошабинлар билан мулоқотнинг йўқлиги бўлган.

«Одамлар билан учрашувдан ҳамиша завқланаман, шляпаларимни кийиб кўришаётганида уларнинг чеҳраси нақадар ўзгаришини томоша қилиш менга ёқади. Ижодкор учун ўз асарларига кўрсатилган муносабатни ҳис қилиш жуда муҳим. Сўнгги ойларда эса бундай ҳоллар деярли бўлмади», дейди Сева Демидов.

Мусаввир бу сафар ғаройиб шляпалар мажмуасини тақдим этди. Ўзига хос бош кийимларини у турли тақинчоқлар, тангачалар, туморлар, ёғоч ва чарм медальонлар, патлар билан безади. Кўргазма меҳмонлари уларни томоша қилиш билан бирга кийиб кўриши учун ҳам имконият яратилди. Бир сўз билан айтганда, мазкур анжуман ташкилотчиларнинг янги йўналишда иш бошлаши дебочаси эди. У пандемия туфайли мулоқот қилиш имконияти қийинлашган бир даврда томошабин билан туркум учрашувларни бошлаб берди. Лойиҳа ташкилотчилари алматиликлар ва шаҳар меҳмонлари учун қулай маданий муҳит яратиш ниятида. Улар келгусида бошқа ижодкорларни ҳам таклиф этмоқчи.


×