«Абайнинг қора сўзлари» ҳужжатли фильмининг биринчи серияси премьераси қишда бўлиб ўтади

«Абайнинг қора сўзлари» ҳужжатли фильмининг биринчи  серияси премьераси қишда бўлиб ўтади

«Абайнинг қора сўзлари» ҳужжатли фильмини суратга олиш жараёни бошланди. 1-серия премьераси қишда бўлиши мўлжалланган. 15 та қисқа метражли фильм яратиш учун  картина режиссёри Берик Абишев энг кучли мутахассислар ҳамда экспертларни жалб этди. Замонавий талқинда қозоқ шоири ва адабиёт классиги янгича кўриниш касб этади.

«Шу кунларда Абай ҳақида жуда кўп фильмлар, роликлар, кўрсатувлар суратга олиняпти, аммо уларда такрор кўп. Биз эса ўз олдимизга замонавий талқин яратишни қўйдик. Томошабин қора сўзларнинг ҳар бирини юраги билан англаб етишини истаймиз. Лойиҳамиз бир оз баҳсли, лекин шундай ракурсда суратга олишга қарор қилдик», дейди режиссёр. 

Берик Абишев айтишича, фильмда миллий дунёқараш, ахлоқ ва ҳуқуқлар масалалари кўтарилади.

«Сценарийни тўлиғичаҳикоя қилиб бера олмайман. Фақат шуни айта оламанки, томошабин мини-фильмларни уч давр: ўтмиш, бугун ва келажакда кўради. Қаҳрамонларимиз турлича. Баъзан автомобилда юради, баъзан от устида. Биз шундай талқинни таклиф қиляпмиз», дейди ижодкор.

Режиссёр коронавирус картинада қатнашаётган актёрлар таркибига таъсир кўрсатганини айтди. «Абайнинг қора сўзлари» муаллифлари карантингача кастинг ўтказган, суратга олиш жараёнига жалб этиладиган кўплаб таниқли қозоғистонликлар билан келишиб олишга улгурганди.

«Биз Димаш Қудайберген, Нурлан Алимжанов, Берик Айтжанов ва бошқалар билан келишиб қўйгандик. Суратга олиш жараёни бошланиши лозим эди. Ҳозир эса кутяпмиз ва нималарнидир ўзгартирмоқчимиз. Аммо, масалан, Димаш суратга тушишга тайёрлигини билдирди», дея таъкидлайди Берик Абишев.

 

Фото: kyzylorda-news.kz