Ўтмишни яхшироқ ўрганиш учун: Жанкент шаҳри ўрнида очиқ осмон остидаги музей яратилмоқда

Ўтмишни яхшироқ ўрганиш учун: Жанкент шаҳри ўрнида очиқ осмон остидаги музей яратилмоқда

Илмий амалий семинар мобайнида шаҳар шимолий қалъа девори, шарқий дарвозаси ва Жанкент шаҳри ичидаги уй-жой маҳалласида олиб борилган археологик тадқиқотлар тақдим этилди. Қизил Ўрда вилояти Маданият, архивлар ва ҳужжат юритиш бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, шимолий деворларда олиб борилган реставрация ишлари ҳам намойиш қилинган. Бу ерда ярим айлана шаклидаги 5 та минора тўлиқ очилган. Улар юзаси ёғинлар таъсиридан ҳимоя қилиши учун сомонсувоқ қилинган. Қайта тикланган объектлардан яна бири – 1-сонли қазиш ишлари олиб борилаётган жойдаги тураржой. Унинг ҳудудида 400 квадрат метр майдонни ёпиб турувчи муваққат шийпон ўрнатилган. Унда учта хона ҳамда ички интерьер элементлари - супа, ўчоқ ва тандирлар бор. Бундан ташқари, археологлар Жанкент шаҳри қадимий қиёфасини тиклаш учун яна кўплаб ишлар амалга оширилганини айтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тарихий ёдгорликни халқаро археологик экспедиция 2005 йилдан буён ўрганишда давом этяпти. Унинг таркибида археологлар, тарихчилар, геофизиклар, заминшунослар, архитекторлар, остеолог ва бошқа олимлар бор. 2014 йилдан буён археологик қазиш ишлари билан бирга ҳимоя ҳудудини ташкил этиш ва консервация ишлари бошланиб кетган. Бу ишларнинг давом этиши ёдгорлик ҳудудида археологик парк яратилишига олиб келади.

 

Фото: inform.kz