Қозоғистон фильмлари Евроосиё кинофестивали финалига ўтди

Қозоғистон фильмлари Евроосиё кинофестивали финалига ўтди

Олтита Қозоғистон фильми 13-19 августда Лондонда бўлиб ўтадиган Eurasian Creative Guild Film Festival анжумани ҳакамлар ҳайъати эътиборини қозонди ва кинофестивал финалига йўл олди.

Улар қуйидагилар:

Ҳужжатли кино – «Жаҳон дипломатияси чўққисида: Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгашида», режиссёр Ақмарал Баталова;

Қисқа метражли кино – «Мавжуда», режиссёр Нимасу Намсарен; «Андер», режиссёр Алина Мустафина;

Сценарий – «Оилавий Диалект», муалифлар: Мақсуд, Мансур ва Марат Сарсембаевлар; «Ипак қурти уйи», муаллиф Зауре Тўреханова.

Яна битта янги ва эндигина оммалашаётган категория – booktrailer да: «Лойиҳавий графика» китоби трейлери, режиссёр Павел Погадаев.

Турли номинациялардаги ғолибларни томошабинлар овоз бериши йўли билан аниқлашади. Кинофестивалда жами 60 картина намойиш қилинади.

 

Фото: brod.kz