America’s Got Talent: Данэлия Тулешова муддатидан олдин шоунинг 3-турига ўтди

America’s Got Talent: Данэлия Тулешова муддатидан олдин шоунинг 3-турига ўтди

Қозоғистонлик ёш хонанда ҳакамлардан яхши баҳо олган қатнашчилар сафидан ўрин олди ва мегаоммабоп шоунинг 3-турига ўтди. Дарвоқе, мазкур турга қўшимча тингловлар ва чиқишларсиз ўтди. Пандемия шароитида дунёнинг турли бурчакларидаги кўпгина иштирокчилар иккинчи турдан онлайн-форматда ўтдилар. Данэлия ва бир нечта қатнашчиларнинг лойиҳадаги кейинги иштироки ҳеч кимни шубҳалатирмаганди, улар ҳакамлар олдида қўшимча чиқишлар қилмади. Энди кичик юртдошимиз учинчи турга тайёрланмоқда, аммо унинг вақти ва қандай шаклда ўтиши ҳалича маълум қилинмаган. Фақатгина ёш юлдуз лирик қўшиқ танлаш мақсадида эканлиги маълум.

Эслатамиз, ёш ижрочи олдинроқ Америка оммасини ҳайратда қолдирган, у  канадалик хонанда Faouzia ижодига мансуб Tears of Gold композициясини куйлаганди. Қозоғистонлик ёш хонандани америкалик томошабин завқ билан тинглади: бутун зал ўрнидан туриб уни олқишлади. Данэлиянинг вокал салоҳияти таниқли канадалик ижрочи Faouziaни ҳам лол қолдирган.

 

Фото: zakon.kz