«Абай қўшиқлари» онлайн-танловига икки кун қолди

«Абай қўшиқлари» онлайн-танловига икки кун қолди

Душанба, 13 июль куни Қозоғистонда ҳаваскор ижрочилар ўртасида Абайниг 175 йиллигига бағишланган республика танлови бошланади. Унда мамлакатимиз ва ТУРКСЎЙ давлатларидан барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин. 9 августгача давом этиши режалаштирилган ижодий лойиҳа Абай номли Давлат академик опера ва балет театри томонидан ташкил қилинди. Қатнашчилар классик асарларидан истаганини танлаб олиши, видеога ёзиб, ҳакамлар ҳайъатига юбориши мумкин. Барча роликлар театрнинг расмий YouTube-каналига қўйилади.

Ғолиблар очиқ онлайн-овоз бериш орқали аниқланади, уларнинг исми-шарифи 10 августда маълум бўлади. Эн яхши ижрочиларга фахрий ёрлиқлар, дипломлар тақдим этилади ва таниқли театр постановкаларида қатнашиш учун таклиф этишади.

Танлов ҳақида тўлароқ маълумотни www.gatob.kz сайти ва театрнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали билиб олишингиз мумкин.

 

Фото: gatob.kz