Димашнинг бетакрор овози дунёни мафтун қилмоқда

Димашнинг бетакрор овози дунёни мафтун қилмоқда

Грециядаги «Radio1 101 FM» радиоси 30 минут давомида таниқли қозоғистонлик ижрочи қўшиқларини эфирга узатди. Ушбу радиостанцияда Димаш ижодини қадрлашади. Аввал ҳам композицияларини тингловчиларига ҳавола этган.

Димаш Қудайберген расмий сайти хабар беришича, 2019 йил сентябрида қўшиқчи фан-клуби Грецидаги вакиллари маҳаллий радиостанцияларга Димаш ижодидан лавҳалар киритишни илтимос қила бошлашган. Охир-оқибат, Греция шимолидаги оммалашган радиоканаллардан бири продюсери Анастасия Конуопи қўшиқчи асарлари билан танишиб чиқди, ижоий таассурот олди ва композицияларини ҳар куни эфирга узатишга қарор қилди. Димаш қўшиқчилари кўплаб мухлислар орттирди, улар ижобий ва ҳаяжонли ёзувлар қолдиришди, «DQGreece» фан-клуби қатнашчилари сони ҳам ортиб кетди. Эндиликда грек мухлислар қозоғистонлик олтин овоз соҳиби Афинадаги Одеоне Герода Аттикада, очиқ осмон остида концерт беришини орзу қилаяпти.

Европанинг бошқа қисмида, Латвияда ҳам Димаш овози янграмоқда.  Июнь ойида Риганинг «PIK 100FM» радиоси илк марта ижрочи қўшиқларини эфирга узата бошлади. Игорь Крутой ва Михаил Гуцериев ёзган «Любовь уставших лебедей» композицияси радиостанция плейлистида қолади ва мунтазам ижро этилади. Зеро, бу қўшиқ туфайли тингловчилари сони кескин ортди.

Латвия маркази – Ригада бўлиб ўтган Димаш концертидан сўнг бу давлатда ижроига қизиқиш кескин ортди. Мухлислар унинг ҳаёти ва ижоди билан бирга, туғилиб ўсган ватани – Қозоғистон тўғрисида ҳам маълумот тўплашга, ҳатто қозоқ тилини ўрганишга киришди.

4 июль куни эса юртдошимиз фанатлари «Интер» телеканали эфирида 11 март куни Киев спорт саройида бўлиб ўтган Димаш Қудайбергеннинг «АРНАУ» концерти трансляциясини томоша қила олади.

«Эфирда шундай аэойиб концерт ва саҳоятли артист борлигидан хурсандмиз. Мен Димаш Қудайбергенни «Славян бозори»дан буён яхши биламан, ўшанда ҳам телеканалимиз кўрсатган эди. Шундан келиб чиқиб, «ИНТЕР» Димашнинг илк кашфиётчилари қаторида, дея оламиз. Эндиликда унинг яккахон концерти Украина бўйлаб намойиш этилишидан хурсандман», деди украин телеканали мусиқий ва концерт дастурлари студияси раҳбари Олег Яковлев.

Фото: kvitki.by