Ал-Форобий - мыслитель мировой цивилизации

Ал-Форобий - мыслитель мировой цивилизации

«Ал-Форобий – жаҳон цивилизацияси мутафаккири ва унинг мероси». Олимнинг 1150 йиллиги арафасида Кўкшетау шаҳрида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Онлайн-форумда Ақмўла вилоят суди ва А. Мирзахметов номли Кўкшетау университети вакиллари иштирок этди. Қатнашчилар устознинг фалсафий асарлари ҳамда «Фозил одамлар шаҳри» трактатини муҳокама қилишди. Ал-Форобийнинг дунёга, жамиятга, давлатчиликка, инсоний муносабатларга бўлган фикрларини таъкидлаб ўтишди. Бундан ташқари, нотиқлар "Устоди соний"нинг давлат бошқаруви, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий-маърифий изланишларни тизимлашт риш борасидаги ишларини тилга олдилар. Экспертлар фикрича, аслини олганда, ал-Форобий ғоялари жаҳон фани ва цивилизацияси учун асос бўлган.

«Сиёсий ва фалсафий назариясида олим эзгулик, силайи-раҳм, яхшиликни қандай сақлаб қолиш ва ташкил қилиш зарурлигини тушунтирган. Ал-Форобий ўз даврининг маънавий маёғи сифатида давр муаммолари ечимини топишга интилган», деб таъкидлади Ақмўла вилоят суди раиси Дўсжан Амиров.

Туркиялик олим Нурфер Тержан ҳам буюк мутафаккир меросини оммалаштириш ниятида. У ал-Форобий номли Қозоғистон Миллий университети ёрдамида «Насим мактуби. ал-Форобий» тўпламини чоп этди.

«Бу ғоя тасодифан дунёга келди, дейиш мумкин. Мен Абу Наср ал-Форобий ҳақида қачонлардир китоб ёза оламан, деб ўйламаганман. Ахир унинг ҳаёти шунчаки таржимаи-ҳол эмас, бутун бошли фалсафа эмасми. Китоб ал-Форобий биографияси ҳақида эмас. Аммо, унинг саҳифалари орқали  олим фалсафасига саёҳат қиларкансиз, ҳаёти ҳақида ҳам кўп нарсаларни билиб олишингиз мумкин. Уни ҳар бир китобхон ўзига хос тарзда англаши мумкин», деди Нурфер Тержан.

 

Фото: twesco.org​