«Казахфильм» Абай ҳақидаги кинокартиналарни YouTube га қўйди

«Казахфильм» Абай ҳақидаги кинокартиналарни YouTube га қўйди

Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан «Казахфильм» ўзининг расмий YouTube-каналида буюк қозоқ шоири ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи кино дурдоналарини қўйди. Киностудия матбуот хизмати маълум қилишича, «Абай. Ҳаёти ва ижоди» ҳужжатли фильми, «Абай қўшиқлари» ҳамда «Абай» фильмларини бепул томоша қилиш мумкин. Шоирнинг ёшлиги ҳақидаги картина халқ эътирофини қозонган ва қатор нуфузли кинофестиваллар мукофотига сазовор бўлган.

Бундан ташқари, плейлистга «Қўнонбой» биографик фильми ҳам киритилди. Унда Абайнинг отаси – Қўнонбой Ўскенбай ўғли ҳақида ҳикоя қилинади. 2016 йилда кинокартина ижодкорлари Адабиёт ва санъат соҳасида Давлат мукофотига ноил бўлганди.

Фильмларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қила оласиз.

 

Фото: dknews.kz