Қозоғистон гимни уйғур миллий чолғуларида ижро этилди

Қозоғистон гимни уйғур миллий чолғуларида ижро этилди

Қозоғистон давлат гимни уйғур миллий чолғу асбоблари – дутор, тамбир, най ёрдамида ижро этилди. 2-минутли видео Ақтўбе вилояти «Ижтимоий тотувлик» коммунал давлат муассасаси Instagram assambleya_alemi КГУ саҳифасига қўйилди. Уйғур этномаданият бирлашмаси вакиллари айтишича, у лар шу тариқа Қозоғистон халқи бирлиги энг қимматли бойлигимиз эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилишган.

«Instagram да Қозоғистон юлдузлари мамлакатимиз Гимнини куйлаётгани тасвирланган роликни кўрдим ва ғоя туғилди. Унда уйғур эстрадаси вакиллари миллий чолғу асбоблар жўровозлигида Гимнни ижро этади. Дўстларим Азиз Сайптулло ва Фируза Жалалова билан маслаҳатлашдим, Гимн мисраларини ўзаро тақсимлаб олдик. Дутор, тамбир, най ва гитара ижросини алоҳида ёздириб олдик. Карантин туфайли ёзиш ишлари уйларимизда амалга оширилди. Аранжировкада таниқли мутахассислардан бири  бўлган Ильяр Машуров катта ҳисса қўшди. Шу тариқа, видеолавҳа орқали қалбимиздагиларни кўпчиликка тақдим этдик», - деди биз билан суҳбатда муаллиф Долқунжан Шавдунов.

Қозоғистон халқи Ассамблеяси сайтидаги маълумотга кўра, мамлакатимизда 245,7 минг нафар этник уйғур яшайди.  «Қозоғистон уйғурлари Республика маданият маркази» жамоат бирлашмаси уйғур маданияти, анъаналари ва тилини сақлаб қолиш учун хизмат қилаётган марказлардан ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда уйғур тилида 11 та нашр чоп этилади, «Қозоқ радиоси»да эса – алоҳида эшиттириш бор. Алматида Қуддус Қўжамьяров номли уйғур мусиқий комедия театри – уйғур тилидаги биринчи ва ҳозирча ягона профессионал театр.