Қозоқфильмнинг «Олтин жамғарма»си кинокартиналари ҳамма учун очиқ

Қозоқфильмнинг «Олтин жамғарма»си кинокартиналари ҳамма учун очиқ

Қозоғистон кинематографи дурдоналарини эндиликда  онлайн шаклида томоша қилиш мумкин. «Казахфильм» ўзининг youtube-каналида машҳур кинокартиналарни намойиш этмоқда. Бу ерда 4 та тўла метражли ва 15 та қисқа метражли анимацион фильмлар, шунингдек, қозоқ кинематографи классиги бўлган Шакен Аймановнинг барча асарлари қўйилган. Бугунги кунда «Амангельди», «Қиз-йигит», «Менинг исмим Хўжа», «Маншук ҳақида қўшиқ», «Лютий», «Ўз юлдузингни эъзозла» ва бошқаларни кўра оласиз.

НАТАЛЬЯ  КОНДРАТЬЕВА, «КАЗАХФИЛЬМ» СТУДИЯСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ:

- Ҳозир youtubе-каналда 1938 йилдан 2002 йилгача бўлган фильмлар қўйилган, биз уларни мунтазам тўлдириб боряпмиз. Келгусида youtubе даги фильмотека кенгайиб боради. Бугунги кунда энг кўп томоша қилинаётганлари - албатта, анимацион фильмлар. «Ер Тўстик ва Аждаҳо», шунингдек, «Бизнинг азиз докторимиз», «Дўппи кийган фаришта» комедиялари бу борада пешқадамлар қаторида.

Шуни ҳам айтиш керакки, «Казахфильм» асарларини сўнгги кунларда кўпчилик томоша қила бошлади. Карантин бошланганидан буён канал обуначилари сони икки баравар ортди.

 

Фото: ru.sputniknews.kz