Коронавирус: Димаш концертлари кейинга сурилди

Коронавирус таниқли ижрочи Димаш Қудайбергеннинг «Arnau» жаҳон турнесига ҳам таъсир кўрсатди. Унинг Прага, Гамбург, Дюссельдорф, Штутгарт ва Минскдаги концертлари кўчирилди. Қўшиқчи бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали маълумот тарқатди. Қабул қилувчи томонлар билан бир тўхтамга келинганидан сўнг, янги саналар ҳақида кейинроқ эълон қилинади. Санъаткор ўз мухлисларига саломатлик тилади. Таъкидлаш жоизки, Димаш бу туркум томошалар доирасида Европада 11 та концерт бериши лозим эди.

Фото:tengrinews.kz