Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллигига бағишланган анжуман ўтказилди

Шоир, мутафаккир ва маърифатчи. Абай – афсонавий ва ибратли шахс. Унинг адабий мероси илм дурдоналари билан тўлдирилган, шу кунгача долзарблигича қолмоқда. Бугун пойтахт жамоат арбоблари, илмий ходимлар, абайшунос олимлар унинг серқирра фаолияти, жўшқин ижоди ва таниқли шогирдлари тўғрисида сўз юритди. Миллий музей биносида ўтган илмий анжуманда иштирок этганлар буюк шоир мероси барча қозоғистонликлар учун ўрнак эканлигини тилга олди.

МАУЕН ХАМЗИН, ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР:

- Жорий йилда барча қозоқлар, қозоғистонликлар Абай руҳияти билан юзма-юз келди, дейиш мумкин. Буюк мутафаккир ижодига бағишланган турли тадбирлар ўтказилмоқда. Агар ҳар бир юртдошимиз қалбида Абай маърифати яшаса – ажойиб иш бўларди, деб ўйлайман. Шунинг учун Миллий музей ташкил қилган бугунги тадбир айни вақтида ўтказилди.

Миллий музей биносида Абайнинг 175 йиллигига бағишланган кўргазма ташкил қилинди. Унда юздан зиёд ноёб экспонат, шу жумладан, «Жидебай-Бўрили» музейи жамғармасидаги мутафаккир китоблари, сурат ва шахсий буюмлари қўйилган.