«Ботирлар» фильми прокатга чиқди

Режиссёр Асқар Узабаев «Хабар» Агентлиги буюртмасига биноан суратга олган “Ботирлар” фильми Қозоғистонда кинопрокатга чиқди. Тарихий лента воқеалари XVII аср бошларида, қозоқ султонлари ва бийлари ўртасида парокандалик ҳукм сурган даврда юз беради. Ягона ҳукмдор йўқлиги, умумий заифликдан фойдаланган қалмиқ ва ўйротлар қозоқ ерига босиб киради. Айнан шу даврда жасурлиги ва донолиги билан халқни руҳлантирган, дилига умид солган ботирлар пайдо бўлди. Бугундан бошлаб мазкур картинани мамлакатнинг барча кинотеатрларида томоша қилиш мумкин.

ҚУАНИШ СУЛТАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖЛИСИ ДЕПУТАТИ:

– Ҳозир жуда кўп фильм суратга олинмоқда. Ёшлар жуда узоқ вақт мобайнида ҳеч ким тилга олмаган халқимиз тарихини кўрсатиб беришга интиляпти. Мазкур картина кўп вақт сояда қолиб келган қозоқ ботирлари ҳақида ҳикоя қилади. Лента «Биз киммиз? Қаерданмиз? Ҳақиқат қаерда? Аждодларимиз ким бўлган?» ва шу каби бошқа саволларга жавоб беради. 100 ёки 300 йил муқаддам аждодларимизга хос бўлган ватанпарварлик, маънавий куч ёшларда давом этиши керак.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат кинотеатрларида прокат якунлангач, «Ботирлар» фильми сериал шаклида «Хабар» телеканалида намойиш қилинади.

Фото: nur.kz