Димаш Қудайберген концерти Москвада тўла аншлаг билан ўтди

Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайбергеннинг «Арнау» турнеси доирасида Россиядаги концерти катта муваффақият билан ўтди. Мамлакатнинг турли бурчакларидан, яқин ва узоқ хориждан келган мухлислар бу кунни кўпдан бери кутганди. Улар артист билан бирга икки ярим соат давомида жаҳон хитларига айланган қўшиқларни куйлади.

БЛИЦ:

- Жуда ажойиб! Жуда ёқди! Офарин!

– Кайфият кўтаринки! Концерт кўнгилдагидек!

- Концерт жуда яхши ўтди. Димашни севасизми? Ҳа.

Игорь Крутой Димаш Қудайберген концертида фахрий меҳмон бўлди. Рус бастакори аккомпоненти остида қозоғистонлик қўшиқчи бир қанча асарлар ижро этди.

ИГОРЬ КРУТОЙ, РОССИЯ ХАЛҚ АРТИСТИ:

Нур-Султонда 40 минг кишилик стадион эди. Кремлда 5 минг 500, бу ерда 10 минг ўрин. У залдаги ҳар бир одамга жўшқинлик беряпти. Буни ҳамма ҳам эплай олмайди.

ДИМАШ ҚУДАЙБЕРГЕН, ҚЎШИҚЧИ:

- Ҳаммаси жуда яхши ўтди! Барча тингловчиларимдан миннатдорман! Ҳаммага саломларим! Барчангизни яхши кўраман.

Димаш Қудайбергендан кейинги концертлар Киевда, Германия ва Чехия шаҳарларида бўлиб ўтади.

Фото: astanatimes.com