Ақтўбеда Абай хотирасига бағишланган кўчма кўргазма ташкил қилинди

Абай Қўнонбоев шахсий буюмлари, чолғу асбоблари, қўлёзма, справочник ва китоблари. Семейдаги «Жидебай-Бўрили» давлат музей-қўриқхонасида сақланаётган элликдан ортиқ экспонат Ақтўбеда намойиш этилди. Бир ой давомида Ғарбий Қозоғистон аҳли афсонавий шахс ижоди билан танишиш ва ўша давр тарихига нигоҳ ташлаш имкониятига эга. Таъкидлаш жоиз, кўчма кўргазма республиканинг бир неча шаҳрига бориб улгурди, буюк шоир ва мутафаккирнинг минглаб мухлислари эътиборида бўлди. Музей илмий ходимлари айтишича, жорий йилда Абайнинг 175 йиллиги доирасида бир қанча янги лойиҳалар рўёбга чиқарилади.

РАУШАН ЕЛЕКЕНОВА, «ЖИДЕБАЙ-БЎРИЛИ» ДАВЛАТ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ АБАЙ МУЗЕЙИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Булар шоирнинг 175 йиллик йиллик юбилейи шарафига ўтказилаётган тадбирларнинг кичик қисми, холос. Жорий йилда музей қатор ижодий ва илмий-тадқиқот лойиҳалари режалаштирган. Унинг атрофида бўлган одамларга оид архив ҳужжатларига ҳам катта эътибор беришни мўлжаллаяпмиз. Бундан ташқари, Абай Қўнонбоев асарлари бир неча тилга таржима қилинади ва китоб ҳолида чоп этилади.

Фото: obvk.kz