Чимкентда «Кўрпе Fest» фестивали бўлиб ўтди

Уч кунда тикишни ўрганиш мумкинми? Кўп болали оналар амалий санъат сирларини ўзлаштирмоқда. Чимкентда «Кўрпе Fest» мега-фестивали бўлиб ўтяпти. Ҳунармандлар учун мамлакатимизда ҳам, хорижда ҳам ном қозонган этно-дизайнер Ирза Турсинзада мастер-класс ўтказмоқда. Хоҳловчиларга технология ҳам, ранг танлаш ва ҳатто ижтимоий тармоқларда бизнес юритиш ҳам ўргатилади.

ИНДИРА ДУЙСЕБЕКОВА, ТИКУВЧИ:

- Аввал мастер-классларга бормаганман, аммо янги нарсаларни ўрганишга тайёрман. Уйда асосан қуроқ тикиш билан шуғулланардим. Келиб кўрган меҳмонларга ёқарди. Кейинчалик бу ҳунарим билан пул топа бошладим.

ИРЗА ТУРСИНЗАДА, ЭТНО-ДИЗАЙНЕР:

- Кўп болали аёллар бир тахлитда яшашдан зерикади, деб ўйлайман. Ҳамиша кундалик иш – таом пишириш, уй йиғиштириш, кир ювиш. Тикув машинаси эса бошқача, уни терапия, дейиш мумкин. Фойдали ишни ёқимлиси билан уйғунлаштириш. Яхши ихтисослик.

Фото: inform.kz