Тез орада “Ботирлар” фильми прокатга чиқади

17-аср қозоқ паҳлавонлари ҳақида афсоналар катта экранда намойиш этилади. “Ботирлар” драмаси 12 мартдан прокатга чиқади. Кинолента кўчманчилар даври, жунғорлар босқини ва қозоқ лашкарбошилари жасорати ҳақида ҳикоя қилади.

АСҚАР УЗАБАЕВ, РЕЖИССЁР:

- Одатда кинода паҳлавонларни кучга тўлган, нималардир қилиб улгурган вақти кўрсатилади. Мен пок юракли болакай қандай қилиб ботир бўлиб етишишини тасвирлашга ҳаракат қилдим.

Суратга олиш жараёнида ўша даврга тўлиқ кириб борилди. Бир неча ой давомида тарихчилар билан маслаҳатлашилди. Картина ижодкорлари айтишича, фильмда диалоглар, кенг кўламли урушлар тасвири ўртасида мукаммал мувозанатга эришилган.

АСҚАР УЗАБАЕВ, РЕЖИССЁР:

- Фильмда улкан жанг саҳнаси бор. Уни биз деярли 5 кун суратга олганмиз. Жанг лавҳаларида “Номад” фильми каскадёрлари ҳам жалб этилган. Бизда тирик реквизити бор 70 та каскадёр арғумоғи билан бирга ишлади. Яна эллик нафар пиёда қатнашди.

Актёрлар отлар билан муомала қилишни ўрганишига тўғри келди.  Суратга олиш ишларида қатнашиши учун Москвадан тирик йўлбарс олиб келинди. Йиртқич қайси саҳнада иштирок этиши ҳозирча айтилмаяпти. Томошабин тез кунларда уни ўз кўзи билан кўра олади.

Фото: altyn-orda.kz