Қозоғистонлик ёш ижрочи «Голос.Дети» мусиқий лойиҳасида ғолиб бўлди

«Голос.Дети» мусиқий лойиҳасида чиққан ёш қозоғистонлик мухлислар олқишига сазовор бўлди. Кўрмасдан тинглаш босқичида Миржан Жидебай Beyonce қўшиғини ижро этди. Шуни айтиш керак,  ёш ижрочи Полина Гагарина жамоасини танлади. Қўшиқчи ёш ижрочи вокал имкониятларини юқори баҳолади ва мукаммал иш тутишга интилганини кўрсатиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, мусиқага меҳр Миржанга онасидан ўтган. Сўнгги беш йил мобайнида ёш хонанда вокал мураббийи билан бирга тайёрланган. Устози Миржан албатта танловда ғолиб бўлишини айтган.

ЛАУРА ТАУСАРОВА, М. ЖИДЕБАЙ МУРАББИЙИ:

– Миржаннинг ажойиб овози бор. Кенг вокал диапазонига эга. Менимча, у мазкур танловда албатта финал босқичига боради. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетяпти. Кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

Фото: youtube.com