Концерт: Пойтахтдаги мусиқий учрашувлар

Янги номларни кашф этиш ва ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш. Нур-Султон шаҳрида Чайковский номли Москва консерваторияси қошидаги Марказий мусиқа мактаби бўлажак битирувчилари ижросида классик куйлар оқшоми ўтказилди. Ёш артистлар ижросида «Астана Опера» театри саҳнасида жаҳонга машҳур турли дурдоналар ҳамда кларнет, флейта, скрипка ва фортепианога мўлжалланган асарлар янгради. Шуни таъкидлаш лозим, «Пойтахтдаги мусиқий учрашувлар» лойиҳаси ташаббускори - «Astana Piano Passion» классик мусиқа 5-халқаро фестивали ва ёш пианиночилар танлови совриндори Алия Асанова. Таклиф қилинган созандалар билан бирга қозоғистонлик ижрочи мусиқа санъатининг ҳақиқий мухлислари учун муносиб оқшом дастури тайёрлади.

АЛИЯ АСАНОВА, ПИАНИНОЧИ:

- Бизда торли, пуфловчи чолғу асбоблари усталари ҳам, пианиночилар ҳам бор. Барчамизни бирлаштирган нарса битта: биз бир мактабда ўқиганмиз ёки ўқияпмиз. Шунинг учун Қозоғистон шунчаки совриндор ёки таниқли мусиқачилар эмас, биз каби дунёнинг энг кучли мусиқа мактаби вакиллари туркум концертлар берган дастлабки мамлакат бўлди.

Фото: inform.kz