Миллий академик кутубхонада «Ал-Форобий мероси» китоб кўргазмаси очилди

«Ал-Форобий мероси». Миллий академик кутубхонада шу ном остида олим ва файласуфнинг 1150 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Унда 400 дан ортиқ нашр, шунингдек, фотосурат ва хариталар намойиш этилган. Барча экспонатлар биргаликда Устоди соний ҳаётини кузатиб бориш имконини беради.  Айни вақтда, ташриф буюрувчилар буюк мутафаккирнинг бебаҳо асарлари билан танишиш имконига эга. Кўргазмадан турк дунёсининг бошқа олимлари асарлари ҳам жой олган. Экспозиция беш қисмдан иборат. Кўргазма йил охиригача давом этади ва мунтазам равишда янги материаллар билан тўлдириб борилади.

БАХИТЖАН БЎЛАТБЕК ЎҒЛИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ АКАДЕМИК КУТУБХОНАСИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

– Ушбу кўргазма доимий бўлади. Газета ва журналларда чоп этилган материаллар ва янги китоблар билан тўлдириб борамиз. «Маданий мерос» дастури доирасида Ал-Форобийнинг 10 томли асарлар тўплами чоп этилди. Уни ҳам кўргазмада кўриш мумкин.

Фото: pkzsk.info/v