“Ботирлар” фильми премьераси бўлиб ўтди

Улар қандай бўлган – Буюк Дашт ботирлари? Улар нимага интилган, буюк жасоратлар кўрсатганида қалбларида қандай ният бўлган? Бу саволларга «Ботирлар» кинофильмидан жавоб топа оласиз. Лента 12 мартдан бошлаб прокатга чиқади. Картина Қарасай, Ағинтай ва Таймас каби таниқли ботирлар ҳақидаги афсоналарга асосланган. «Хабар» Агентлиги буюртмасига кўра суратга олинган фильмда машҳур актёрлар қатнашмаган, ваҳоланки, кинода номдор “юлдуз”лар иштироки муваффақият гарови, деб ўйлайдиганлар бор. Постановкачи режиссёр Асқар Узабаев бу стереотипни синдирди ва эришилган натижадан кўнгли тўлди.

АСҚАР УЗАБАЕВ, ПОСТАНОВКАЧИ РЕЖИССЁР:

- Мен Қозоғистон киносида кўп суратга олинавермайдиган ёш актёрларга таяниб ишлашни маъқул кўраман. Натижада, экранда мутлақо ўзига хос мўъжиза яратилади. Ва буни томошабинлар аъло даражада қабул қилади.

Картина қозоқларнинг қалмиқ-ўйротлар билан кураши ҳамда бирлик ва адоват оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади. Муаллифлар айтишича, фильм имкон қадар ёрқин ва тарихий ҳақиқатга яқин олинган. «Ботирлар» картинасидаги нарсалар Ўрта асрлардагидан деярли фарқ қилмайди.

НАЗАР ШАРХАН, ҚАРАСАЙ БОТИР РОЛИ ИЖРОЧИСИ:

- Аждодларимизга осон бўлмаган. Жуда қийин замонлар ўтган. Менимча, агар ўша даврга тушиб қолсак, тирик қолишимиз даргумон эди. Аждодларимиз маънавий жиҳатдан жуда кучли бўлган, деб ўйлайман.

Фото: Хабар