Қувайтлик ошпазлар мастер-класс ўтказди

Бўлиқ ва хуштаъм, иссиқ ва иштаҳа қўзғатувчи бўғирсоқлар. Қозоғистондаги бирорта дастурхон бу анъанавий миллий таомдан айро эмас. Ачитқили ундан тайёрланган, қовурилган енгилгина золдирчалар қозоқ меҳмондўстлиги рамзи ҳисобланади. Шуни ҳам айтиш керак, шунга ўхшаш таом Жанубий-Ғарбий Осиёда ҳам тайёрланади. Фақат у дастурхонга десерт ҳисобида тортилади.

JOMANA JAFFAR, ОШПАЗ, /ҚУВАЙТ/:

- Биз хамир қорамиз, ун, сода, туз соламиз. Қозоқ бўғирсоқлари каби мойда қовурамиз. Бироқ унинг қозоқ бўғирсоғидан фарқи шундаки, дастурхонга турли шарбатлар билан бирга тортилади. Мана, ҳозир мен у билан бериладиган шакарли қиёмни ҳозирлаяпман. 

Ўз ватанида ном қозонган ошпаз Жомана Жаъфар ва Зиёд Ҳамадаҳ Қозоғистон пойтахтида шу мамлакат миллий таомларини тайёрлаш бўйича мастер-класс ўтказди. Яқин кунларда қўли ширин усталар Қозоғистонда ўтаётган Қувайт кунларида ҳам иштирок этади. Бу давр мобайнида улар анъанавий қозоқ ошхонасининг энг мазали таомлари билан танишиш ниятида.

ZEYAD HAMADAH, ОШПАЗ, /ҚУВАЙТ/:

- Қозоқ бешбармоғини татиб кўрдим. Катта идишда пиширилган гўшт ва хамир тортилар экан. Бизда ҳам шунга ўхшаш таом бор, фақат хамир ўрнига гуруч тайёрлаймиз. Таомларимиз бир-бирига яқин. Келажакда тажриба алмашиш учун яна келишга умид қиламан.

Фото: weproject.media