Димаш Қудайберген катта Европа турнесини бошлади

Краснодарда аншлаг ва шов-шув. Димаш Қудайберген катта Европа турнеси доирасида Россия шаҳарларини забт этишда давом этмоқда. Унинг ижоди мухлислари бу кунни сабрсизлик билан кутганди. Димаш концертига билетлар унинг ташрифидан бир қанча ҳафта олдин сотилиб кетди.  «Arnau» самовий шоуси артистнинг турли минтақалардан ташриф буюрган россиялик мухлисларини жамлади. Улар санъаткорнинг жонли чиқишини бир неча соат завқ билан томоша қилишди.

Ўтган оқшомда эса артист Қозон саҳнасида ўз ижодини намойиш этди. Ихлосмандлар Димаш Қудайбергенни қучоқ очиб кутиб олди. Улар орасида дунёнинг ярмича йўл босиб келганлар ҳам бор. Димаш гастроллари Латвия, Украина, Германия, Чехияда давом этади. Финал-концерт апрель ойида Беларусь пойтахтида бўлиб ўтади.

Фото: Хабар 24